ХХР Раиси Си Цзиньпин Пекинда АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувда Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги барқарор муносабатлар бутун дунё манфаатларига жавоб беришини, ўзаро ҳамкорлик эса ҳар икки давлат учун фойдали эканини таъкидлади.
«Икки томон ўзаро муваффақият ва фаровонликка эришиш учун рақиб эмас, балки ҳамкор ва шерик бўлиши лозим», — деди у.