Бугун 12 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шўрчида босқинчилик жиноятини содир этган шахслар жавобгарликка тортилди

Шўрчида босқинчилик жиноятини содир этган шахслар жавобгарликка тортилди

Шўрчи туманида 2021 йил 25 июль куни соат 01.30 ларда, Денов тумани “Қизилгул” маҳалласида яшовчилар, К.Шерали ва мактаб ўқувчиси, У.Жавоҳир, Узун туманида яшовчилар, А.Ислом, Б.Жаҳонгир ва Р.Улуғбеклар И.Абдумалик бошқарувидаги Нексия русумли, автоулови билан туманнинг А.Навоий маҳалласи ҳудудида, шу маҳаллада яшовчи, С.Санжарнинг қўлида телефон борлигини кўриб, унинг ёнига тўхтаб, Р.Улуғбек С.Санжарга қўл телефонидан телефон қилиб олишлигини айтиб, ундан телефонини олган вақти К.Шерали қўли билан С.Санжарнинг жағ соҳасига уриб, сўнг унинг шериклари ҳам С.Санжарнинг турли жойларига уриб тан жароҳати етказишиб, унга тегишли бўлган “SUMSUNG S 7” русумли қўл телефонини олиб, автомашинага ўтириб воқеа жойидан яширинишган.

С.Санжарнинг олган тан жароҳати ўртача оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган.

26 июль куни К.Шерали, У.Жавоҳир, И.Абдумалик, Б.Жаҳонгир ва Р.Улуғбекларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 08:50 05.08.2021. Ўқилди: 2130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!