Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Шундай экан, менга нима!"

"Шундай экан, менга нима!"

Давлатининг иззат ва шон-шарафи чўққисига чиққан пайтда Сулаймон Қонуний таназзул бошланишидан хавфга тушиб қолди. Давлатнинг шайхулисломи Яҳё афандига одам юбориб: "Давлат қачон таназзулга юз тутиб, қулайди?" дея сўраттирди. Шайх: "Шундай экан, менга нима!", дея жавоб қилдилар. Қонуний жавобдан таажжубга тушди ва шайхнинг олдиларига бориб: "Эй шайх, жавобингизни тушунмадим", деди.

Яҳё афанди жавобга изоҳ бердилар:

- Агар зулм ёйилиб, фасод тарқаса, бу зулм ва фасодни эшитган, кўрган кишилар: "Шундай экан, менга нима!", деб ўзини ўйласа, давлат таназзулга учрайди, қулайди.

- Подачилар подани талаганини кўриб, буни билганлар сукут қилса, давлат таназзулга учрайди, қулайди.

- Фақир, муҳтож ва мискинларнинг йиғиси ва фарёди осмонга ўрласа-ю, уларни тошу дарахтдан бошқа эшитувчи топилмаса... мана шу пайтда интиҳо яқинлашади, давлат қулайди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 06:22 10.12.2018. Ўқилди: 2698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!