Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шомуродов фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

A A A
Шомуродов фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Римнинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Туркиялик журналист Якуб Чинарнинг Twitter'да ёзишича, "Галатасарой" ҳамон футболчимизни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Турк клуби "Рома"нинг қарорини кутмоқда.

Аввалроқ 27 ёшли Элдор машғулотларда ўзини кўрсата олмагани учун мураббийлар уни сотишга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар чиққан эди. Transfermarkt портали "бўрилар" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган футболчимизни 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:45 27.07.2022. Ўқилди: 3109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар