Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шомуродов 82 дақиқа ўйнаган баҳсда "Кальяри" "Милан"га йирик ҳисобда ютқазди

Шомуродов 82 дақиқа ўйнаган баҳсда "Кальяри" "Милан"га йирик ҳисобда ютқазди

Италия А Сериясининг 36-турида "Кальяри" "Милан" меҳмони бўлиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мезбонлар таркибида Пулишич дубль қилган бўлса, Беннасер, Рейндерс ва Леаулар биттадан гол урди. "Кальяри"дан эса Нандес эса жавоб қайтарди.

Легионеримиз Элдор Шомурдов асосий таркибда майдонга тушиб, 82-дақиқада алмаштирилди. У шерикларига 16 та аниқ пас бериб, дарвозага битта зарба йўллади. Ҳужумчига "Sofa Score" томонидан 6,2 балл берилди.

Шу тариқа, "Милан" иккинчи ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. "Кальяри" 15-поғонада бормоқда.

Киритилди: 07:01 12.05.2024. Ўқилди: 1494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!