Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шимолий Корея яна 3 баллистик ракеталарини синовдан ўтказди

Шимолий Корея яна 3 баллистик ракеталарини синовдан ўтказди

Бугун Шмиолий Корея армияси бир соатдан камроқ вақт ичида 3 та баллистик ракетасини синовдан ўтказганини хабар қилди.

Reuters ахборот агентлигининг хабар қилишича, ракеталар Шимолий Корея пойтахти Пхеньяннинг Сонан минтақасидан учирилган.

Бошқа томондан Япония ҳам Шимолий Корея 2 та баллистик ракетасини учиргани аммо бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Айни пайтда Жанубий Корея армияси штаби раиси ҳам олдинроқ Шимолий Корея бугун номаълум бир баллистик ракетасини шарқий соҳилидан синовдан ўтказган деб хабар қилган.

Шимоилй Кореянинг ракета синови АҚШ президенти Жо Байденнинг Жанубий Кореяга ташрифи ва икки давлат қўшма ҳарбий машғулотларини тезлаштириш ва минтақада АҚШ қуролларини жойлаштиришга келишиб олганидан бир неч кун ўтиб амалга оширилди.

Киритилди: 12:11 26.05.2022. Ўқилди: 2428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!