Шимолий Корея Россияга йилига 3 миллионга яқин снаряд етказиб бермоқда.
Ғарб разведкаси маълумотларига кўра, Россия урушда ишлатадиган артиллерия ўқларининг ярмига яқини, йилига уч миллионга яқини Шимолий Кореядан келади.
Нашрнинг таъкидлашича, айнан мана шу ўқ-дорилар оқими Россия армиясининг халқаро санкциялар ва ўз ресурслари тақчиллигига қарамай, ҳужум амалиётларини давом эттириш қобилиятини қўллаб-қувватлайди.