Олимлар маълумотларига кўра, Шимолий Корея ракетаси Нью-Йорккача бор-йўғи 40 дақиқада етиб бориши мумкин.
Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ракеталар АҚШнинг муҳим маъмурий ёки ҳарбий объектлари жойлашган бошқа шаҳарлари – Вашингтон, Лос-Анжелес, Гонолулу, Чикаго, Анкориж ва Гуамга етиб бориши мумкин. Шимолий Кореянинг энг мукаммал ракеталари “Хвасон-15”нинг таъсир доираси 13 минг кмга тенглиги Шимолий Корея ҳудудини тарк этмай туриб, ёппасига зарба беришга етарлидир.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, бундай ракетанинг бир донаси Нью-Йоркнинг катта қисмини йўқ қилиши, ядро портлаши таъсиридан қурбонлар сони эса илк дақиқаларда миллион кишидан ошиши мумкин.
Манба: kun.uz