Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шиддатли ёмғирлар туфайли Оқ уйни сув босди (фото)

Шиддатли ёмғирлар туфайли Оқ уйни сув босди (фото)

Шиддатли ёмғирлар АҚШ пойтахти Вашингтон, шунингдек, Мэриленд ва Виржиния штатларининг қўшни туманларида тошқинларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Вашингтондаги Роналд Рейган аэропортида жала туфайли рейслар бир соатдан ошиқроқ тўхтатиб турилди, Виржинияда поездлар қатнови бекор қилинди. Арлингтон шаҳарчасида метронинг «Виржиния хиёбони» бекатигача сув кирди.

Ҳатто Оқ уйни ҳам қисман сув босди. Ижтимоий тармоқларда АҚШ президенти маъмурияти ертўласидаги кўлмаклар акс этган фотолар тарқалди.

Тошқин туфайли АҚШ миллий архиви биноси ёпилди.

Киритилди: 15:36 09.07.2019. Ўқилди: 2611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!