Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ШҲТ саммити якунида Тианжин декларацияси қабул қилинди

ШҲТ саммити якунида Тианжин декларацияси қабул қилинди

Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.

Мазку декларациянинг асосий бандлари қуйидагилардан иборат:

— АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қилинган ҳужумларни қоралади, ядровий иншоотларга зарар етказилишига йўл қўйиб бўлмайди;

— Терроризмнинг барча кўринишларини кескин қоралаймиз, унга қарши курашда икки хил стандартлар бўлмаслиги керак;

— Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватланиши зарур;

— “Евроучлик” томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкцияларини тиклаш ташаббуси ноқонунийдир;

— Сунъий интеллектнинг ривожланиши натижасида юзага келадиган хавфсизлик хатарларини минималлаштириш учун биргаликда ишланади;

— Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг барча қоидаларига қатъий ва изчил риоя қилиш шарт;

— Космосни ҳар қандай турдаги қуролларни жойлаштиришдан холи ҳудуд сифатида сақлаб қолишга чақирамиз.

Киритилди: 21:56 01.09.2025. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!