Ўзбекистон делегацияси Москвага 3 кунлик ташриф давомида Россия президенти администрацияси вакиллари, президент матбуот котиби Дмитрий Песков ва бошқалар билан учрашди.
Учрашувларда асосий эътибор матбуот хизматлари, таҳлил марказлари ва жамоат ташкилотлари орасида профессионал мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма таълим тадбирларини ўтказиш масалаларига қаратилди, дейилади хабарда.
Делегацияда бошқарув кадрларини тайёрлашга ихтисослашган – “Сенеж” замонавий бошқарув устахонаси фаолияти катта қизиқиш уйғотган.