Москванинг Шереметево аэропортида дрон қолдиқларининг қулаши аниқланди.
Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
"Шереметево аэропортида дрон қолдиқларининг қулаши аниқланди. Вайроналар йўловчилар ва самолётларни бошқариш жойларидан хавфсиз масофада жойлашган", деб маълум қилди аэропорт.
Фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишламоқда ва зарур хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.
"Аэропорт ҳудудида ҳеч қандай жароҳатлар ёки зиён кўрилмаган, йўловчи терминалларидаги вазият тинч", деб таъкидлади Шереметево ўз баёнотида.