Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шайхонтоҳурда уюшган жиноятчилар қўлга олинди

A A A
Шайхонтоҳурда уюшган жиноятчилар қўлга олинди

2019 йил 13 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил март ойида Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи 49 ёшли Ф.К. ва Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 61 ёшли Б.М.лар Чорсу деҳқон бозори олдида Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 62 ёшли Б.Т. ва бир нечта шахсларга ЎзР Меҳнат Вазирлиги ҳузуридаги агентликда ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга юборишликларини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 53 000 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган. Ф.К. ва Б.М.лар ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:01 14.05.2019. Ўқилди: 1345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар