⚡️Жорий йилнинг 12 октябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний-Навоий-Самарқанд дарвоза кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги "GAZ" русумли йўловчи ташувчи автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган "Spark" русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
🔹Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.