Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шахсий машинасини ходимига ювдирган поликлиника бўлим мудирига қандай жазо берилди?

Шахсий машинасини ходимига ювдирган поликлиника бўлим мудирига қандай жазо берилди?

Тўрткўл туманидаги 2-сон поликлиника бўлим мудираси иш вақтида шу поликлиникада ишловчи фаррошга шахсий «Nexia 3» автомобилини ювдирди. Интернетда бу ҳақда сурат тарқалгач, мудира 1 млн 115 минг сўм жаримага тортилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси 2-сон кўп тармоқли поликлиникасининг бўлим мудираси иш жараёнида шахсий автомобилини шу поликлиникада ишловчи фаррошга тозалатди.

Бу ҳақдаги сурат ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгач, мудира жаримага тортилди.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, Е.Б. Меҳнат кодексининг 177-моддаси 2-қисми талабларини бузган.

Шу боис туман Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори мудирани МЖТКнинг 49-моддасига асосан БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида жаримага тортди.

Меҳнат кодексининг 177-моддаси 2-қисмига кўра, иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.

Киритилди: 18:23 17.11.2020. Ўқилди: 2625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!