Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади.