Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Каспий денгизи ҳудудида машғулотлар пайтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик тилади.