Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан қўнғироқлашди

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан қўнғироқлашди

17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари баҳорий Наврўз айёми муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, савдо соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат кооперациясини кучайтириш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мулоқот ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Киритилди: 11:38 17.03.2021. Ўқилди: 2485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!