Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: “Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!”

Шавкат Мирзиёев: “Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!”

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномаси давомида комплаенс хизматига алоҳида урғу берди.

"Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қиламиз", — Президент Шавкат Мирзиёев

Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради.

Давлатнинг ҳар бир сўм маблағи, ресурси бўйича шахсий жавобгарлик кучайтирилади.

Бу борада давлатимиз Раҳбари ўз Мурожаатномасида шундай деди:

“Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!

Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди.

Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар – коррупцияга шерик, деб баҳоланади ва жавобгарлик шунга мос ҳолда бўлади".

Мансабидан қатъи назар, порахўрлик ва суиистеъмолчилик бўйича ҳар бир ҳолат юзасидан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати Президентга ахборот киритиб боради.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!