Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Instagram’даги машҳурлик бўйича нечанчи ўринни эгаллади? (фото)

Шавкат Мирзиёев Instagram’даги машҳурлик бўйича нечанчи ўринни эгаллади? (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Instagram саҳифасига аъзо бўлганлар сони бўйича собиқ иттифоқ ҳудудидаги сиёсатчилар ичида етакчилардан бири экани маълум бўлди. Бу ҳақда «daryo.uz» хабар берди.

BCW (Burson Cohn & Wolfe) халқаро пиар-агентлиги «Дунё етакчилари Instagram’да» номли тадқиқотини эълон қилди ва унда 426 та расмий давлат аккаунтларини таққослаб кўрди. Ўзбекистондан бу тадқиқотда Президент ва бош вазир Абдулла Арипов аккаунтлари қатнашди.

Шавкат Мирзиёев аккаунти собиқ иттифоқ ҳудудида 2-ўринда экани ойдинлашди — унинг обуначилари сони изланиш ўтказилган вақтда 831,7 мингни ташкил қилган, ҳозир эса 1 миллиондан ошиб кетган.

Бу сегментда Россия бош вазири Дмитрий Медведев аккаунти пешқадамлик қилмоқда. Унинг обуначилари сони 2,91 миллиондан ортиқ. Биринчи бешликка Озарбайжон президенти Илҳом Алиев (236,7 минг обуначи), Украина президенти Пётр Порошенко (123,6 минг обуначи) ва Қозоғистон бош вазири Бақитжон Сагинтаев (77,9 минг обуначи) аккаунтлари ҳам кирган.

Киритилди: 10:10 12.12.2018. Ўқилди: 3409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!