Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вазири билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вазири билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга амалий ташрифи АҚШ савдо вазири Ховард Латник билан учрашувдан бошланди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг асосий шерикларидан бири эканлиги мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошди, мамлакатимиз бозорида АҚШнинг 340 га яқин компаниялари фаолият юритмоқда.

Энергетика, ўта муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қиймати 35 миллиард доллар бўлган уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури амал қилмоқда. Бугун ишбилармонлик тадбирлари доирасида бир қатор муҳим келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Устувор лойиҳаларни тизимли қўллаб-қувватлаш учун яқинда ташкил этилган Ишбилармонлик кенгашининг имкониятларидан фойдаланиш ва Инвестиция платформасини ишга тушириш зарурлиги таъкидланди.

Савдо муносабатларини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Киритилди: Бугун 06:12. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!