Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шаҳримизда 544 та хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди

Шаҳримизда 544 та хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўз ўрнида, тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда. Бу эса, аҳоли ҳамда хорижий инвесторларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотига кўра, рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 2022 йил 1 - май ҳолатига кўра 8,5 мингтани ташкил этиб, улардан 8,2 мингтаси ёки 97,2 фоизи фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда 0,8 мингтага ёки 10,фоизга га ошганлигини кўриш мумкин. Жорий йилнинг 2022 - йилнинг январ - апрел ойларида 544 та хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди.

Айтиш лозимки, иқтисодий фаолият турлари бўйича янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони савдода 200та, саноатда 72та, қурилишда 47та, ахборот ва алоқада 76та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 19та, ташиш ва сақлаш 21тани ташкил этди.

Туманлар кесимида хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2022 - йил 1 - апрел ҳолатига кўра, энг кўп қисми Миробод туманида 1 420 та , Яккасарой туманида 1 345 та, Мирзо Улуғбек туманида 1 099 та аш кил этган. Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг аш кам қисми Учтепа – 285 та, Бектемир 193 та ҳамда Янгиҳаёт 110 тани ташкил этган.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси

Киритилди: 10:51 27.05.2022. Ўқилди: 2405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!