Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Халқаро Паралимпия қўмитасининг “Халқаро хотин-қизлар куни” махсус совринининг “Янги авлод етакчиси” йўналишида тақдирланди.
“Ушбу мукофот Ўзбекистонда Паралимпия спортини ривожига ҳисса қўшаётган барча спортчилар, мураббийлар ва фидойи инсонларга тегишлидир. Спорт орқали ҳақиқий имкониятлар яратадиган ва мазмунли тараққиёт таъминланадиган ҳаракатнинг бир қисми эканимдан фахрланаман”, — деди Шаҳноза Мирзиёева.