Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Севимли” телеканалида танқид қилинган мактаб ўрганилди

“Севимли” телеканалида танқид қилинган мактаб ўрганилди

Мингбулоқ тумани халқ таълими бўлимига қарашли 20-умумтаълим мактаби томонидан илм масканининг бугунги ҳолати юзасидан “Севимли” телеканалига мурожаат қилинган эди. 
Мазкур мурожаат туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, 20-умумтаълим мактаби 1964 йилда қурилган бўлиб, 260 ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда мактабда 276 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда, навбатлилик эса 1,06 га тенг. Мактаб биноси 2015 йил Инвестиция дастури асосида 436,5 млн. сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланган. Мактабда спорт зал ва ошхона мавжуд эмас. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги 
ПФ-5635-сон Фармонига асосан Республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш, умумтаълим мактаблари спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва доимий жиҳозлашнинг беш йиллик давлат дастурини ишлаб чиқиш белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2019 йил 29 январдаги 14/1-220-сонли топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича 2020 - 2024 йилларга мўлжалланган манзилли рўйхат шакллантирилиб, кўриб чиқиш учун Халқ таълими вазирлигига тақдим этилган.
Тақдим этилган манзилли рўйхатга асосан Мингбулоқ туманидаги 
мазкур 20-умумтаълим мактабига 12х24 ўлчамдаги спорт зал қуриш таклифи 2023 йилга берилган.
Ошхона ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ошхона ёки буфет фаолияти йўлга қўйилган тақдирда халқ таълими бўлими  томонидан зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш мумеинлиги билдирилди.
Мактаб атрофи қисман ўралган бўлиб, туман халқ таълими бўлими томонидан қоровулхона қуриш ва мактаб атрофини ўраш учун 2020 йил маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан керакли маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимлигига таклифлар киритилган.
Мактабларнинг моддий-техник ҳолати ва таълим-тарбия жараёнлари вилоят халқ таълими бошқармасининг доимий эътиборида бўлади. 

Киритилди: 09:33 27.02.2020. Ўқилди: 2594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!