Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос жамоанинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлигига муносабат билдирди. «Қаймоқранглилар» Мюнхенда кечган чорак финал жавоб учрашувининг сўнгги дақиқаларида иккита гол ўтказиб юбориб, «Бавария»га имкониятни бой беришди (3:4). Қарама-қаршиликнинг умумий ҳисоби — 4:6.
«Реал» доимо қайтади», — деб ёзди Рамос учрашув якунланганидан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Мадрид грандининг 40 ёшли собиқ сардори шу йилнинг январь ойидан бери клубсиз бўлиб турибди. Испаниялик футболчи 2005 йилдан 2021 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган ва ушбу давр мобайнида жамоа билан тўрт бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
«Реал»нинг энг нуфузли еврокубокдаги ҳозирча охирги зафари 2024 йилга тўғри келади.