Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Серхио Рамос Ла Лига клубини сотиб олишга яқин

Серхио Рамос Ла Лига клубини сотиб олишга яқин

«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос «Севилья» клуби эгасига айланиш арафасида турибди.

Маълумотларга кўра, Рамос "Five Eleven Capital" инвестицион холдинги билан биргаликда клубнинг ҳозирги акциядорлари билан музокаралар ўтказган. Томонлар келишувни расман эртагаёқ имзолаши мумкин.

Испания ОАВ хабарларига кўра, битим қиймати 450 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Серхио Рамос «Севилья» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1996 йилдан 2005 йилгача клуб тизимида фаолият юритган. Рамос асосий жамоа сафида 2004–2005 ва 2023–2024 йилларда тўп сурган.

Айни мавсумда «Севилья» Ла Лига жадвалида чемпионат тугашига уч тур қолганида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:20 12.05.2026. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар