Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сергелида тадбиркор бошқа бир тадбиркорни чув туширди

Сергелида тадбиркор бошқа бир тадбиркорни чув туширди

Жорий йилнинг 8 август куни Сергели тумани ИИОФМБга фуқаро О.Э. ариза билан мурожаат қилди. О.Э.нинг билдиришича, таниши 1972 йилда туғилган, Миробод туманида яшовчи, катта бир корхона раҳбари, Ж.Э. уни чув тушириб кетган. Бу ҳақда "Постда" ёзмоқда.

Яъни Ж.Э. О.Э.нинг Сергели туманида жойлашган кичик саноат зонасидаги корхонасига тегишли бўлган 214 миллион сўмлик хом ашё маҳсулотини қабул қилиб олиб, уни қайта ишлаб тайёр маҳсулот чиқаришни ваъда берган. Лекин орадан бир неча ой ўтса-да, эрта, индин дея вақтни чўзиб, ваъдасининг устидан чиқмаган. Бу ҳам етмагандай, маҳсулотнинг пулини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:30 11.08.2020. Ўқилди: 2206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!