27 июнь куни соат 11.30 да Сергели туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлида 44 ёшли «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси Дилмурод А. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 57 ёшли Гулнар К. олган тан шикастлари сабабли шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.