«Сербиявоз» темир йўл компанияси маълумотига кўра, Сербияда Тошкент вақти билан соат 07:15 дан бошлаб барча поездлар ҳаракати тўхтатилди.
Бу ҳақда РТС нашри хабар бермоқда, бироқ ҳодисанинг сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган.
NSPM маълумотларига кўра, аввалроқ талабалар 23 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Белграддаги Славия майдонида йирик норозилик намойиши ўтказишларини эълон қилишган эди.