Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сенат ялпи мажлиси ўз ишини якунлади

Сенат ялпи мажлиси ўз ишини якунлади

Олий Мажлис Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқарган мажлисда олтита масала кўриб чиқилди.

Жумладан, “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама этилди.

Шулардан бир қонун – “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунни маъқуллаш рад этилди. Бошқа қонунлар эса маъқулланди.

Козимжон Комилов – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси сифатида қайта сайланди.

Киритилди: 16:56 13.06.2022. Ўқилди: 2322 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!