Жорий йилнинг 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Навоий вилоятида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилган. Бунинг оқибатида вилоятнинг қатор ҳудудларидаги мавжуд айрим 0,4-10 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларида фавқулодда ўчишлар содир бўлди.
"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизматига кўра, ҳозирда “Навоий ҲЭТК” АЖнинг тезкор бригада ходимлари томонидан аварияларни бартараф этиш тадбирлари олиб борилиб, электр энергияси таъминотини қайта тиклаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.