Саудия Арабистони 21 мартдан бошлаб Ҳаж мавсумига тайёргарлик муносабати билан Умра визаларини беришни тўхтатади.
2026 йилги асосий саналар:
• 20 март — Умра визасини беришнинг сўнгги куни;
• 3 апрель — хорижий зиёратчиларнинг киришининг охирги куни;
• 18 апрель — мамлакатдан чиқиб кетишнинг сўнгги муддати.
18 апрелдан сўнг Ҳаж якунлангунига қадар Умра зиёрати амалга оширилмайди. Мавсум Ҳаж тугагач қайта очилади.