Журналист Билол Сарварийнинг Толибон ташқи ишлар вазирлигидаги манбасига таяниб хабар беришича, Ар-Риёд 19 дипломатни эвакуация қилган. Элчихона ёпиқ, дипломатик ваколатхона транспорт воситалари ва мол-мулк сотмоқда. Айни пайтда Толибон бу қадамлар ортида қандай мақсадлар турганини билмайди.
🔸2021 йил охирида Саудия Арабистонининг 14 нафар дипломати консуллик хизматларини кўрсатиш учун Кобулга етиб келди. Аммо қиролликнинг тўла ҳуқуқли элчихонаси ишламади.