Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Саудия Арабистони ҳам вақтинча чегараларини ёпди. Сабаб...

A A A
Саудия Арабистони ҳам вақтинча чегараларини ёпди. Сабаб...

Саудия Арабистони ҳукумати коронавируснинг Британияда тарқалаётган янги мутацияси сабабли халқаро авиаалоқани тўлиқ тўхтатишга, қуруқликдаги чегараларини ва денгиз портларини ёпишга қарор қилди. Чекловлар ҳозирча бир ҳафта давом этади.

“Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир қатор давлатларда коронавируснинг янги штамми тарқалаётгани ҳақидаги маълумотларига асосланиб, ушбу вируснинг табиати ҳақидаги ахборот ойдинлашмагунча ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат алоҳида ҳолатлардан ташқари, барча халқаро рейсларни тўхтатишга қарор қилди”, деб маълум қилинган подшоҳлик ички ишлар вазирлигида.  

Саудия Арабистонига келган рейслар мамлакатни тарк эта олади. Шунингдек, подшоҳликка қайтувчилар икки ҳафтага карантинга кетиши ва коронавирусга тест топшириши керак бўлади. Бундан ташқари, мамлакатга охирги 3 ой ичида келганлар антитаналарга тест топширишлари белгилаб қўйилди. 

Коронавируснинг янги тури ўтган ҳафта Британияда аниқланганди. Британия бош вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, янги штамм вируснинг дастлабки вариантидан 70 фоиз юқумлироқ бўлиши мумкин. Ушбу вирус туфайли 10дан кўпроқ мамлакат Британия билан авиаалоқани тўхтатишига тўғри келди.

Киритилди: 09:55 21.12.2020. Ўқилди: 2511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!