Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сариосиёда қариндошлар ўртасида оммавий муштлашув юзага келди (ВИДЕО)

Сариосиёда қариндошлар ўртасида оммавий муштлашув юзага келди (ВИДЕО)

Сурхондарё. 2020 йилнинг 21 июнь куни соат 17:30 да Сариосиё тумани “Лутфикор” маҳалласидан ўтувчи Сариосиё-Узун йўналишидаги автомобиль йўлида 31 ёшли М.Я. ўзининг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда 21 ёшли Р.М.нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина билан ўзаро бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида ўзаро тортишиб қолиб, ушбу ҳудудга яқин бўлган М.Я.нинг амакиси 55 ёшли О.Я., нинг яшаш уйи ёнига тўхтаб, автомашинадан Р.М. ва унинг укаси 18 ёшли У.М., лар тушиб фуқаро М.Я. ва унинг амакиси О.Я., лар билан ўзаро тортишиб жанжаллашиб бир-бирларига қасддан тан жароҳати етказишган.

Шу куннинг ўзида соат 18:30 да фуқаро Р.М., укаси У.М., отаси 41 ёшли О.Х. ва амакиси 32 ёшли Х.О., лар, фуқаро О.Я., нинг яшаш уйига бориб, О.Я., нинг қариндоши бўлган 31 ёшли О.Н., нинг танасининг дуч келган жойларига қасддан уриб тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, соат 20:20 да М.Я. ва унинг жанжалдан хабар топган 5 нафар қариндошлари биргаликда О.Х., га тегишли бўлган кичик корхонаси биноси олдига бориб, О.Х. ва унинг ўғиллари Р.М., У.М., ларни қўл ва оёқлари билан баданларининг турли соҳаларига қасддан уриб тан жароҳатлари етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Киритилди: 17:58 30.06.2020. Ўқилди: 6027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!