Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сардоба тошқини туфайли уйсиз қолган фуқаролар уй ололмаса...

Сардоба тошқини туфайли уйсиз қолган фуқаролар уй ололмаса...

Сардоба тошқини туфайли уйсиз қолган фуқаролар уй ололмаса, кимга мурожаат қилиши лозим? Ушбу саволга Халқаро пресс-клуб сессиясида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев жавоб берди:

«Бу масала бўйича аниқ стратегига эгамиз. Бу уйлардан ташқари, эски колхоз идоралари, машина-трактор парклари бўлган уйларни таъмирлаб, 60га яқин хонадонни таъминлайдиган бир хонали уй қилиб таъмирладик. Бу — захира. 

Қолаверса, бу ерда 38та икки қаватли уйлар талофат кўрган эдик. Президентимиз топшириғига кўра, уларни ҳам янги уйлардан қолишмайдиган қилиб таъмирлаяпмиз. Бир пайтлар бу ерда бир қаватли қилиб қурилган ётоқхона шаклда қурилган уйларни ҳам таъмирланяпти.

Ҳар бир битта туман ҳокимлигида уйларни эгаларига бериш бўйича комиссиялар ишлаяпти. Ана шу комиссияларга мурожаат қилинса, ўрганиб чиқамиз ва албатта уй билан таъминлаймиз», — деди вилоят ҳокими. 

Киритилди: 12:44 14.10.2020. Ўқилди: 2063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!