Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига учувчисиз учиш аппаратлари (UAV) ҳужум қилди.
Бу ҳақда Россия телеграм-каналлари хабар бермоқда, деб ёзади “Репорт”.
Ҳужумни Украинага тегишли UAVлар амалга оширгани маълум қилинган. Ҳодиса оқибатида 2 та турар-жой биносининг балконлари шикастланган, ойналари синган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
Ҳудудга тез тиббий ёрдам ходимлари жалб қилинган.