Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Санкт-Петербургда улкан гипермаркет ёниб кетди (видео)

Санкт-Петербургда улкан гипермаркет ёниб кетди (видео)

Кеча Россиянинг "шимолий пойтахти" марказида улкан гипермаркет ёниб кетди. Ёнғин майдони 4,8 километр квадратни ташкил қилди. 

"Обводной канал кўчасида жойлашган "Лента" гипермаркетида ёнғин эрталаб соат 08:30да содир бўлган. Ёнғин майдони 4,8 квадрат километрни ташкил қилди. 3,2 кв/км майдонда магазин томи қулаб тушди. Ёнғиндан 100 киши эсон омон қутқариб қолинди. Магазин ходимларидан бир киши енгил тан жароҳати олди", - дейилган хабарда. 

Хабарда айтилишига кўра, магазинда ўрнатилган ўт ўчириш тизими ўз вақтида, белгиланган тартибда ишлаган. Ёнғиндан келтирилган зарар миқдори аниқланмаган, магазин қайта қурилади. 

Маълумот учун, "Лента" Россиянинг йирик супер ва гипермаркетлар тармоқларидан бири бўлиб, бугунги кунда Россиянинг 80та шаҳрида 170 та гипермаркет ва 66 та супермаркетга эга. 

Manba: sof.uz

Киритилди: 14:57 11.11.2018. Ўқилди: 1241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!