Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Samsung ўз рекордини янгилади: Galaxy A смартфонлари зўр кетяпти!

Samsung ўз рекордини янгилади: Galaxy A смартфонлари зўр кетяпти!

Бундан роппа-роса бир ой аввал Samsung компанияси янгиланган Galaxy A туркуми смартфонларининг Ҳиндистондаги рекордини эълон қилган эди. Дастлабки 40 кун ичидаёқ улардан икки миллионтаси сотилган ва улардан 500 миллион долларлик савдо қилинган бу эса мазкур соҳадаги барча брендлар ўртасидаги рекорддир.

Орадан яна бир ой ўтиб ҳам филлар мамлакати да Galaxy A смартфонларига бўлган талаб пасайгани йўқ. Аксинча, Samsung навбатдаги рекордни эълон қилди: 70 кун ичида ўрта нархли туркумдан 5 миллион дона смартфон сотилибди. Улар биргаликда жанубий кореялик компани учун жами 1 миллиард долларлик савдони таъминлаб берган.

Samsung янгиланган Galaxy A сериясидаги смартфонларнинг Ҳиндистондаги савдосини йил охиригача 4 миллиард долларга етказмоқчи. Агарда нархлар ҳозирги ҳолатида бўлиб турса, бу йил сўнгигача тахминан 20 миллион смартфон сотилиши керак, деганидир.

Manba: terabayt. uz

Киритилди: 21:30 15.05.2019. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!