Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Samsung смартфонларига автоматик русча таржимани қўшди

Samsung смартфонларига автоматик русча таржимани қўшди

“Samsung” сунъий интеллектга асосланган хусусий Galaxy AI функцияларини янгилашни эълон қилди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, қурилмаларда энди рус тилига автоматик таржима қилиш имконияти мавжуд.

Эндиликда рус тили реал вақт режимида телефон қўнғироқларининг икки томонлама овозли ва матнли таржимаси билан “Live Translate” функцияси томонидан қўллаб-қувватланади.

Қайд этилишича, бунда смартфон автоматик равишда тилни тан олади ва таржимани фаоллаштиради.

Рус тилидан ташқари, дастурнинг янги версияси араб ва индонез тилларини, шунингдек, австралиялик инглиз, кантон ва канада француз тилларининг диалектларини қўллаб-қувватлайди.

2024 йил охирига келиб Galaxy AI яна тўртта тилни, жумладан, румин, турк, голланд ва швед, шунингдек, анъанавий хитой ва европалик португал тилларини қўшади.

Киритилди: 23:46 13.04.2024. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!