Бугун 6 декабрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган боланинг жасади қудуқдан топилди

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган боланинг жасади қудуқдан топилди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 26 сентябр куни Ургут тумани прокуратурасига туманнинг Хўжайдуқ маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган.

Фуқаро ўз аризасида 2022 йил 25 сенябр куни соат 16:00 ларда Ургут тумани «Этакбешкапа» МФЙда жойлашган тўйхонага 2018 йилда туғилган набираси билан боргани ва бироз вақтдан сўнг набираси йўқолиб қолганини айтиб, уни топишда амалий ёрдам сўраган.

Аризага асосан вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, Миллий гвардия ҳамда кенг жамоатчилик томонидан биргаликда қидирув тадбирлари амалга оширилган.

Қидирув давомида 2022 йил 30 сентябрь куни профилактика инспектори томонидан тўйхона атрофидаги ичимлик суви қазиб олиш учун мўлжалланган 8 метрлик қудуқ ичидан боланинг жасади топилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:03 01.10.2022. Ўқилди: 4807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!