Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар Д.А., М.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Пахтачи тумани ҳудудида таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган 5 тонна маъданли тошларни тегишли рухсатномасиз ноқонуний равишда қазиб олиб, қўлбола усулда ясалган ускуналар ёрдамида олтин ажратиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси (фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ДХХ ҳудудий бошқармалари ҳамда ИИВ ўтказган тезкор тадбирлар давомида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.