Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда контейнер ичидан икки кишининг жасади топилди

Самарқандда контейнер ичидан икки кишининг жасади топилди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида жойлашган корхоналардан бирининг кириш дарвозаси олдига ўрнатилган металл контейнер ичида икки киши номаълум этиологик заҳарланиш билан вафот этган ҳолда топилган. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказиш ҳақидаги қарорида маълум қилинган, деб ёзади "Кун" нашри.

Қайд этилишича, жорий йил 17 ноябр куни Паст Дарғом тумани “Балхиён” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Агрокимё таъминот сервис” МЧЖнинг кириш дарвозаси олдига ўрнатилган металл контейнер ичида 2 нафар ёлланма ишчининг жасади топилган. Улар номаълум этиологик заҳарланиш билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шу муносабат билан туман ҳокими Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги “Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 64-сонли ва вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 февралдаги 22-сонли қарорларига мувофиқ содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича қарор қабул қилган.

Қарорда туман масъулларига содир бўлган ҳодиса юзасидан комиссия тузиш ва бахтсиз ҳодиса сабабларини синчковлик билан ўрганиш вазифаси юкланган.

Киритилди: 13:56 24.11.2021. Ўқилди: 3127 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!