Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда 62 ёшли эркак каналга чўкиб кетиши мумкин эди

Самарқандда 62 ёшли эркак каналга чўкиб кетиши мумкин эди

Бугун, 7 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида яшовчи фуқаро (1960 й.т.) спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Каттақўрғон сув омборининг чиқиш каналига чўмилиш мақсадида сувга тушган. Хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли у сувда чўка бошлаган.

Шу вақт канал яқинидан ўтиб кетаётган фуқаро жабрланувчининг ҳолини кўриб, зудлик билан Каттақўрғон шаҳар Фавқудодда вазиятлар бўлимига хабар қилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари сабабли жабрланувчи ўз вақтида қутқариб олинди. Жабрланувчига туман тез ёрдам шифокорлари томонидан зарур ёрдам кўрсатилди. Қайд этилишича, унинг саломатлигига зиён етмаган.

Киритилди: 21:46 07.06.2021. Ўқилди: 1962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!