Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда 3 ёшли бола Сиёб каналига тушиб кетди

A A A
Самарқандда 3 ёшли бола Сиёб каналига тушиб кетди

8 март куни Самарқанд шаҳридаги Сиёб каналига тушиб кетган 3 ёшли Беҳруз Бахтиёров қидирилмоқда. Бу ҳақда боланинг отаси ва яқинлари Kun.uz’га хабар қилди.

Маълум бўлишича, 8 март куни соат тахминан 10:40ларда 3 ёшли Беҳруз вояга етмаган яқин қариндошлари билан канал ёқасида ўйнаб, сувга тушиб кетган. Воқеадан хабар топган яқинлари тезда Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.

Боланинг отаси Бобур Тўхтаевга кўра, 8 март куни икки нафар, 9 март куни 18:40гача уч нафар ғаввос сувдан болани излаган, аммо тополмаган.

Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, қидирув ишлари давом этмоқда.

«Каналда чиқиндиларнинг ҳаддан ташқари кўплиги қидирув ишларини қийинлаштирмоқда», дейди бошқарма вакили.

Фарзандини йўқотиб, азоб чекаётган Беҳрузнинг отаси ўғлини топиш учун нафақат Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан, балки ҳамма самарқандликлардан нажот кутяпти.

Киритилди: 07:52 10.03.2020. Ўқилди: 3919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда