Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Сальвадорда MS-13 тўдасининг 486 аъзоси устидан оммавий суд бошланди

Сальвадорда MS-13 тўдасининг 486 аъзоси устидан оммавий суд бошланди

Сальвадор суди "Mara Salvatrucha" (MS-13) жиноий гуруҳининг 486 нафар аъзосига нисбатан жамоавий суд жараёнини бошлади. Бу президент Найиб Букеле маъмурияти томонидан жиноятчиликка қарши эълон қилинган "аяб ўтирмаслик" сиёсати доирасидаги энг йирик жараёнлардан биридир. Айбланувчилар 2012–2022 йиллар оралиғида содир этилган 47 мингдан ортиқ жиноятда, жумладан қотиллик, товламачилик ва қурол савдосида айбланмоқда.

Айрим айбланувчилар учун умумий ҳисобда 245 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси сўралган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкалараро комиссия эса бундай оммавий судлар айбланувчиларни ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум этишини ва ҳуқуқий нормаларга зид эканини таъкидлаб, мамлакатда 2022 йилдан бери амал қилаётган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилишга чақирмоқда. Расмий маълумотларга кўра, ушбу қатъий чоралар натижасида Сальвадорда қотиллик даражаси кескин камайган.

Киритилди: 12:45 23.04.2026. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!