Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан мулоқот ўтказди

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан мулоқот ўтказди

Бугун Президент Администрацияси раҳбари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби билан учрашди. Унда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида мамлакатимизни қўллаб-қувватлаётгани учун жаноб Гутерришга самимий миннатдорлик билдираман, — деди С.Мирзиёева.

Мамлакатимиз ва БМТ институтлари ўртасидаги муносабатлар бугун аниқ кўрсаткичлар билан мустаҳкамланиб бормоқда. Ҳозирги вақтда ташкилот тузилмалари иштирокида юртимизда умумий қиймати 293 миллион долларлик 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу дастурлар соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлаш каби энг муҳим йўналишларни қамраб олган.

Президент Администрацияси раҳбарининг Антониу Гутерриш билан мулоқоти Ўзбекистоннинг БМТ майдонида дунё миқёсидаги долзарб чақириқларга янгича ғоялар билан жавоб бериш, глобал муаммоларга амалий ечим топиш бўйича қатъий интилишини намоён этади.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!