Ёғингарчилик натижасида Жазоирдаги қумли дюналар оқ рангга кирди, Айн-Сефра шаҳрида эса ҳарорат нолдан пастга тушди.
Сўнгги 40 йил ичида бу саҳрода қор ёғиши еттинчи марта кузатилмоқда. Охирги марта Саҳрои Кабирда қор 2016 йилда ёққан, ундан аввал эса бундай ҳодиса 1979 йилда қайд этилган.