Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саакашвилининг ҳибсга олиниши — АҚШнинг Путинга совғасидир

Саакашвилининг ҳибсга олиниши — АҚШнинг Путинга совғасидир

Рада депутати, "Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун" партияси депутати Илья Кива Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг ҳибсга олинишини Aмерика махсус хизматларининг Россия раҳбари Владимир Путинга совғаси деб атади. Сиёсатчи биринчи телеканалда ўз фикрлари билан бўлишди.

"Бу фирибгар билан содир бўлган воқеа Aмерика махсус хизматларининг Владимир Владимирович Путинга совғаси эди. <...> Унга (Саакашвили - таҳр.) "Сен билан ҳаммаси яхши бўлади, кел", деб айтишди. У биз учун коридор яратди. Чунки бизда ҳамма нарса Грузияда ҳам, умуман Украинада ҳам Давлат департаменти назорати остидадир. Шунинг учун Миша унга ҳеч нарса бўлмаслигига амин эди", деди Кива.

Саакашвилининг ҳибсга олиниши Грузиянинг 2008 йилда Жанубий Осетияга қилган ҳужуми учун компенсация деган фикрни билдирди.

Кива, шунингдек, Путиннинг америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашувидан сўнг, дунёдаги вазият ўзгарганини, унинг сўзларига кўра, улар "янги дунё тартиби"ни ёзишган. Бу саммитдан сўнг, дейди депутат, дунё ҳамжамияти Россия билан "ноз-карашма" қила бошлади.

Михаил Саакашвили 1 октябрь куни Грузияда ҳибсга олинган. Ҳозир у Рустави шаҳридаги қамоқхонада.

Киритилди: 11:12 09.10.2021. Ўқилди: 4164 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!