Руминиянинг Digi24 нашри ёзишича, дрон катта эҳтимол билан Украинага тегишли. Тахминларга кўра, дрон назорат остида портлатилган. Бошқа хабарларда маълум қилинишича, денгиз дрони таймер билан жиҳозланган бўлиб, ўз-ўзидан портлаб кетган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.
Дронлар Констанца порти атрофида ҳаракатланяпти, уларни зарарсизлантириш ҳозирча муваффақиятсиз кечмоқда, дейилади хабарда.